Category Archives: Me’yoriy hujjatlar

“Йилнинг энг яхши мактаб директори”, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги 31-сонли буйруқ

Халқ таълими тизимидаги мактабларнинг директорлари ҳамда фан ўқитувчилари орасидан илғор, ташаббускор, ижодкор, фидоий, компетентли, ишбилармонларини аниқлаш ва уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ёшларни баркамол шахслар этиб тарбиялаётган, инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб самарали натижаларга эришаётган раҳбар ва ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш   мақсадида

Yuklab olish

5–9-синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисида НИЗОМ

Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги ва
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Давлат тест марказининг
2010 йил 8 июндаги
23 ва 11/ҚҚ-сон қарорига
илова

5–9-синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг
рейтинг тизими тўғрисида
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сон “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ
умумий ўрта таълим муассасалари 5–9-синф ўқувчиларининг билимларини баҳолаш
ва уларнинг рейтингини аниқлаш тизимини белгилайди.

Continue reading 5–9-синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисида НИЗОМ

Й Ў Р И Қ Н О М А

Халқ таълими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш вазирликларининг 2010 йил
27 майдаги 125- ва 125қ/б – сонли қўшма
буйруқларига 1-илова

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг иш юкламасини белгилаш ва тақсимлаш бўйича

Й Ў Р И Қ Н О М А

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ-227-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги” 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги” Низом асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у педагогик ходимларнинг иш юкламасини белгилаш ва тақсимлашни амалга ошириш тартибини белгилайди. Continue reading Й Ў Р И Қ Н О М А