Category Archives: O’quv dasturi

Уқтириш хати

1. Биология – тирик организмларнинг келиб чиқиши, турли-туманлиги, тузилиши, ривожланиши уларда содир бўладиган ҳаётий жараёнлар, ташқи муҳит билан алоқаси, мослашиши ҳақидаги фандир. Умумий ўрта таълим мактабларидаги биология ўқув предмети ўқувчиларнинг:

– ўрганилаётган ўсимликлар, ҳайвонлар, замбуруғлар, прокариотлар, одам танасининг ташқи, ички тузилиши, ҳаёт фаолияти, муҳит билан алоқаси, шахсий ва тарихий ривожланиши, органик оламнинг хилма-хиллиги ҳақидаги билимларни ўзлаштиришини таъминлашга;

– биологик системалар, жараёнлар ва ҳодисаларнинг моҳияти, диалектик характерини ҳамда инсоннинг табиатда тутган ролини тушунишларига;

– биологик билимларнинг амалий аҳамияти, яъни қишлоқ хўжалиги, ўрмон, балиқчилик, микробиология саноатини ривожлантиришда, шунингдек, тиббиёт, экология, табиатни муҳофаза қилиш муаммоларининг ечимини топишда илмий асос эканлигини англашларига;

– илмий дунёқарашни, умуминсоний ахлоқ-одоб меъёрларини, миллий истиқлол мафкурасини ўқувчилар онгига сингдиришга;

-мустақил, ижодий билим олишга, мантиқий тафаккурини ривожлантиришга йўналтирилган.

2. “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” нинг ҳаётга тадбиқ қилиниши, 9 йиллик умумий ўрта таълимнинг сифат жиҳатдан янги тизимини яратиш, унинг ўрта махсус касб-ҳунар таълими билан узлуксизлиги ҳамда узвийлигини таъминлаш мақсадида мактаб биология ўқув дастурига тубандаги ўзгартиришлар киритилди.

а) Ботаника 5-6-синфда, Зоология 7-синфда ўқитилади. Ботаника ўқув дастуридан “Қишлоқ хўжалиги экинлари”; Зоологиядан “Бир ҳужайралилар, паразит чувалчанглар, моллюскалар, ҳашаротларнинг хилма-хиллиги балиқларнинг аҳамияти, Марказий Осиё ҳавзаларининг балиқлари, йилқичилик, чўчқачилик, мўйначилик, хордали ҳайвонларнинг асосий хусусиятлари, ҳайвонларнинг яшаш муҳити, сутэмизувчиларнинг хилма-хиллиги” каби мавзулар бирмунча қисқартирилди.

б) Одам ва унинг саломатлиги ўқув фани 9-синфдан 8-синфга кўчирилди. Ўқув фанидаги қийин мавзулар, чунончи “Мускулларнинг хилма хиллиги”, “Ички секреция безларидан ажралган гормонлар”, шунингдек, тиббиётга тўғридан тўғри алоқадор, ўқув материаллари бирмунча қисқартирилди, соддалаштирилди ва ўқув дастурига киритилди.

в) Умумий биология ўқув дастуридаги ўқув материали икки ўқув фанига ажратилди. 9-синф Цитология ва генетика асослари фанида “Цитология асослари”, “Ҳаётий жараёнларнинг кимёвий асослари”, “Организмларнинг кўпайиши ва индивидуал ривожланиши”, “Генетика ва селекция асослари” мавзулари қолдирилди. Бошқа мавзулар уч йиллик ўрта махсус касб-ҳунар таълими ўқув дастурига ўтказилди. 9-синф ўқув дастурига янги бўлим “Органик оламнинг турли туманлиги” мавзуси киритилди. Унда биология фанининг ҳозирги вақтдаги ривожланиш даражасига, хусусан, органик оламнинг кенг миқёсидаги систематик тузилиши эътиборга олиниб, ҳужайрасиз организмлар, прокариотлар, замбуруғлар, лишайникларнинг тузилиши, ҳаёт кечириш тарзи, хилма хиллиги, ўсимлик ва ҳайвонлар онтогенезининг ўзига хос жиҳатлари, ҳаёт тузилишининг турли даражалари-молекула, ҳужайра, организм, популяция-тур, биогеоценоз, биосфера ҳақида қисқача маълумотлар берилди. “Ҳаётий жараёнларнинг кимёвий асослари” мавзуси органик кимё мавзусидан олдин ўтилишини эътиборга олиб, уни соддалаштириш назарда тутилди.

г) Умумий биология икки ўқув фанига ажратилганлиги туфайли Ботаника, Зоология, Одам ва унинг саломатлиги ўқув предметларининг номларини ўзгартириш зарурияти туғилди. 9 йиллик умумий ўрта таълим мактабларининг 5-6 синфида Биология (ботаника) – 102 соат, 7-синфда “Биология” (зоология) – 68 соат, 8-синфда Биология (одам ва унинг саломатлиги)-68 соат, 9-синфда Биология (Цитология ва  генетика асослари) – 68 соат ўқитилади.

Умумий биология ўқув дастуридаги “Эволюцион таълимот”, “Эволюция далиллари”, “Органик оламнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши”, “Экология асослари”, “Биосфера ва унинг эволюцияси”, “Биотехнология ва генетик инженерия” мавзулари 3 йиллик ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ўқув дастурига ўтказилгани ҳолда “Биология” (эволюция ва экология асослари) деб номланди.

5-синф

( 34-соат, ҳафтасига 1 соатдан )

Кириш (1 соат)

Ботаника – ўсимликларнинг ҳаёти, ташқи ва ички тузилиши, тараққий этиши, тарқалиши, муҳит билан боғлиқлиги, халқ хўжалигидаги аҳамияти, ўсимликлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш усулларини ҳамда инсонлар ҳаётидаги ва табиатдаги ролини ўргатувчи фан.

Continue reading 5-синф

6- синф

(68 соат, ҳафтасига 2 соатдан)

Ўзбекистонда ботаника фанининг ривожланиш тарихи (1 соат).

Ўрта Осиё, шу жумладан Ўзбекистонда ботаника фанининг ривожланишига асос солган буюк олимлар (Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Заҳириддин Муҳаммад Бобур), Ўзбекистон флораси ва ўсимликлар қоплами устида ижод этган олимларнинг асарлари ҳақида маълумотлар.

Continue reading 6- синф

7- синф

(68 соат, ҳафтасига 2 соатдан)

1. Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги умумий маълумот (2 соат).

Зоология фанининг асосий мазмуни ва вазифалари, ривожланиш тарихи. Зоология фанининг ривожланишига Республика олимларининг қўшган ҳиссаси. (Т.З.Зоҳидов, А.Т.Тўлаганов, А.М.Мухаммадиев, Д.Н.Кашкаров ва бошқалар.) Ҳайвонларнинг Ер юзида тарқалиши. Яшаш муҳити ва унинг омиллари. Ҳайвонларнинг табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамияти. Инсон фаолиятининг ҳайвонларга таъсири. Ҳайвонлар билан ўсимликларнинг ўзаро ўхшашлиги ва фарқи. Ҳайвонлар ҳужайрасининг тузилиши. Тўқималар. Органлар. Ҳайвонлар классификацияси.

Continue reading 7- синф

8- синф

(68 соат, ҳафтасига 2 соатдан)

Кириш (1 соат)

Одам ва унинг саломатлиги-одам анатомияси, физиологияси ва гигиенаси ҳақидаги фан эканлиги.

Сиҳат-саломатликнинг ҳар бир одам ва жамият учун аҳамияти. Одам саломатлигининг муҳит шароитига, наслига боғлиқлиги.

Ҳукуматимизнинг аҳоли соғлигини муҳофаза қилишга, ёш авлодни соғломлаштиришга  қаратилган табдирлари. “Соғлом авлод” Давлат дастурини қабул қилиниши. Анатомия ва физиология фани ривожига ҳисса қўшган ватандошларимиз.

Continue reading 8- синф

9- синф

(68 соат, ҳафтасига 2 соатдан)

Кириш (1 соат)

Биология фанининг мақсади ва вазифалари.

Тирик ва ўлик табиатнинг ўхшашлиги ва фарқлари: Моддалар ва энергия алмашинуви, ўсиш ва ривожланиши, ўз-ўзини барпо этиш ва идора этиш. Таъсирланиш ва ҳаракатланиш: биологиянинг илмий-тадқиқот методлари, назарий ва амалий аҳамияти.

1. Органик оламнинг турли туманлиги (8 соат)

Органик олам вакилларининг хилма-хиллиги. Ҳаётнинг ҳужайрасиз шакллари: вируслар, фаглар тузилиши, хусусиятлари, келиб чиқиши ва аҳамияти.

Ҳаётнинг ҳужайравий шакллари. Прокариотлар: бактериялар, кўк-яшил сув ўтлари. Тузилиши, табиатдаги ва инсон ҳаётидаги ўрни. Аутотрофлар ва гетеротрофлар. Эукариотлар: яшил ўсимликлар, замбуруғлар, лишайниклар, ҳайвонлар. Яшил ўсимликларнинг тубан ва юксак шакллари. Онтогенезининг ўзига хослиги. Табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамияти. Замбуруғлар хилма хиллиги, озиқланиши, тузилиши ва ҳаётининг ўзига хослиги. Лишайниклар, симбиоз организмлар. Уларнинг хиллари. Тузилиши.

Continue reading 9- синф