Category Archives: Tarbiyaviy tadbirlar

“Адабиёт ва атроф-муҳит муҳофазаси”

Ўқувчиларнинг атроф-муҳит, табиий шароитлар, уларнинг ўзгариши, инсон ва табиат ўртасидаги муносабатнинг мавжуд ҳолати, табиатнинг инсоннинг маънавий жиҳатдан шаклланишига кўрсатаётган таъсири масалалари бадиий адабиётларда ҳам чуқур ёритилгандир. Бу мазмундаги бадиий адабиётлар билан танишиб бориш жараёнида, ўқувчилар табиат ва инсон ўртасидаги муносабат, уларнинг ўзаро алоқадорлик ва бирлик моҳиятини тушуниб борадилар. Асар қаҳрамонларининг атроф-муҳитга муносабати, табиат муҳофазаси йўлида амалга ошираётган хатти-ҳаракатларини таҳлил этиб, экологик инқирознинг келиб чиқишига сабаб бўлган омилларни аниқлашга ҳаракат қилади. Мазкур ҳолат эса ўқувчи (китобхон)да экологик онг ва маданиятнинг шаклланишига замин ҳозирлайди. Бу боис ўқувчиларнинг экологик маданиятини шакллантириш ҳаракати доирасида ўқувчилар ўртасида экологик адабиётларни кенг тарғиб этиш асосида уларнинг эко-эстетик, маънавий-ахлоҳий сифатларини шакллантириш ҳамда такомиллаштиришга ёрдам берувчи тадбирларни ҳам уюштириш ҳамда ушбу тадбирлардан бирини “Адабиёт ва атроф-муҳит муҳофазаси” деб номлаш мумкин.

Continue reading “Адабиёт ва атроф-муҳит муҳофазаси”

“Томчида ҳаёт акси” ижодий ишлар кўрик-танлови

“Томчида ҳаёт акси” ижодий ишлар кўрик-танловининг мақсади – ўқувчиларнинг табиат билан яқиндан муносабатда бўлишларини таъминлаш орқали уларда табиатга нисбатан меҳр – муҳаббат уйғотиш.

Continue reading “Томчида ҳаёт акси” ижодий ишлар кўрик-танлови

“Сув – ҳаёт манбаи” номли экологик экскурсия

Сув тирик табиат ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга. Экологик муаммолар доирасида сувнинг ифлосланиши, тоза чучук сувнинг етишмаслиги, унинг шўрланиши муаммоси ўта долзарб муаммо ҳисобланади. Зеро, сув-ҳаёт гарови, тириклик, мавжудлик кафолатидир. Айни вақтда сувни эқтиёт қилиш, ундан тежаб-тергаб фойдаланиш – ҳар биримиз учун табиий рефлекс даражасидаги одатга айланиши зарур. Мазкур ҳолат ижтимоий зарурият бўлиши билан бирга яшаш шарти ҳамдир. Шу боис ўқувчиларнинг экологик маданиятини шакллантириш уларда сувга, ундан фойдаланишга нисбатан масъулиятли ёндашувни қарор топтириш негизида амалга оширилиши мақсадга мувофиқ саналади.

Continue reading “Сув – ҳаёт манбаи” номли экологик экскурсия

“Қушлар байрами”

Тадбирнинг ўтказилишидан кўзланган мақсад – ўқувчиларда қушларга нисбатан меҳр-муҳаббат уйғотиш, уларни ҳимоя қилиш ҳиссини тарбиялашдан иборат.
Тадбирнинг ўтказилиш жараёнида қуйидаги педагогик вазифаларни ижобий ҳал қилиш назарда тутилади:
1. Минтақа ҳудудларида истиқомат қилувчи қушлар тўғрисида ўқувчиларга батафсил маълумотлар бериш.
2. Ўқувчиларни қушларнинг ягона экотизимдаги ўрни ва роли борасидаги назарий билимлардан хабардор қилиш.
3. Ўқувчиларда қушларга нисбатан меҳр-муҳаббат уйғотиш.
4. Ўқувчиларда қушлар муҳофазасини йўлга қўйиш борасидаги амалий фаолиятни ташкил этиш кўникмасини ҳосил қилиш.
5. Ўқувчиларнинг табиатни муҳофаза этиш борасидаги фаолликларини кучайтириш.
Continue reading “Қушлар байрами”

“Атроф-муҳит ва инсон саломатлиги” мавзусидаги амалий ташвиқот

Тадбирнинг олиб борилишидан кўзланган мақсад – табиий муҳитнинг инсон ҳаётидаги ўрни, атроф-муҳит ифлосланишининг инсон саломатлигига кўрсатадиган салбий таъсири, ушбу ҳолатнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида ўқувчиларга маълумотлар бериш ҳамда уларда атроф-муҳит тозалиги ва ўз саломатлигини сақлаш кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат.

Continue reading “Атроф-муҳит ва инсон саломатлиги” мавзусидаги амалий ташвиқот